МАҚОЛАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
1. Тақдим этилаётган мақола илмий журнал рукнига мос келиши шарт. Мақола ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
2. Илмий мақола муаллифи тўғрисида маълумотда фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ), иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили ва телефон рақами келтирилиши шарт.
3. Илмий мақола мавзу, аннотация, таянч сўз ва иборалар, кириш, мавзуга оида адабиётлар шарҳи, тадқиқот методологияси, таҳлил ва натижалар, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат тартибда тақдим этилади.
4. Илмий мақола мавзуси қисқа ва аниқ белгиланиши, илгари сурилган муаммо ва ечимларни ўзида ифодалиши лозим. Мақола тақдим этилишига қараб мавзу иккита тил (ўзбек ва инглиз, рус ва инглиз ёки инглиз ва ўзбек)да берилиши шарт.
5. Ҳар бир тилдаги мавзудан сўнг аннотация келтирилади. Илмий мақола аннотацияси ҳам икки тилда, яъни тақдим этилишига кўра ўзбек ва инглиз, рус ва инглиз ёки инглиз ва ўзбек тилларидаалоҳида-алоҳида тартибда 12-15 қатор доирасидакелтирилиши шарт.
6. Таянч сўз ва иборалар илмий мақоладаги кўпи билан 6-8 та муҳим сўзлар асосида мавзу ва аннотация келтирилган тилларда келтириб ўтилади.
7. Илмий мақола кириш қисмида мавзунинг долзарблиги аниқ фактлар асосида миллий ва халқаро даражада асосланиши лозим.
8. Мавзуга оид адабиётлар таҳлилида хорижий ва маҳаллий олимлар асарлари, мақолалари, халқаро илмий базаларга киритилган илмий монографиялар ва мақолалар, докторлик (DSc, PhD) диссертациялари авторефератларига эътибор қаратиш талаб этилади.
9. Илмий мақолалар таҳлил ва асосий натижалар қисмида аниқ манбалар кўрсатилган ҳолда камида 5 йиллик таҳлил тавсия этилади. Таҳлил асосида муаммоларни ҳал қилиш бўйича муаллифлик ёндашуви илгари сурилади.
10. Илмий мақоланинг хулоса ва таклифлар қисмида тадқиқотлар, таҳлиллар, хорижий тажрибалар асосида илмий таклиф ва амалий тавсиялар аниқ тарзда келтирилиши шарт.
11. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва асосий манбалар мақола матнида мурожаат қилинган қонунчилик ҳужжатлари, бошқа муаллифлар асарлари, вебсайтлар асосида [1], [2] ёки [3] тартибида акс эттирилиши шарт. Адабиётлар рўйхати муаллиф фамилияси, исми-шарифи, асар номи, нашр жойи, нашриёт номи, нашр йили, фойдаланилган аниқ саҳифалари (масалан, Stephen A. Ross, Randolph W. Westerfield, Bradford D.Jordan. Fundamentals of Corporate Finance. – 10th ed.USA: TheMcGraw-Hill/Irwin, 2013. – P. 493-498) тарзида, фойдаланилган сайтлар тўлиқ ҳавола ( https://stat.uz/uz/2-uncategorised/6599-narxlar-va-indekslar2) тарзида келтирилади. Адабиётлар сони назарий мақолалар бўйича 25 дан ортиқ, амалий мақолалар бўйича эса 15 дан ортиқ бўлиши талаб этилади. Фойдаланилган адабиётлар қайси тилда ёзилганлигидан қатъий назар адабиётлар рўйхатида лотин алифбосида акс эттирилади.
12. Scopus, Science direct, Web of Science каби халқаро илмий базаларга киритилган нашрларда эълон қилинган илмий ишларга камида иккита ҳавола берилиши шарт.
13. Мақола бўйича техник талаблар: матн Microsoft Office Word дастурида, Times New Roman, 14 шрифтда, 1 интервалда бўлиши, саҳифанинг чап, юқори ва қуйи, ва ўнг томонлари бўйича 3, 2, 2, 1,5 сантиметрдан иборат жой қолдирилиши, 6-20 бет доирасида тақдим этилиши шарт.
14. Бошқа журналларда эълон қилинган илмий мақолалар қабул қилинмайди ва чоп этилмайди. Инглиз тилидаги мақолаларга устуворлик берилади.
15. Илмий мақола юқоридаги талаблар асосида ёзилиб, This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. - электрон почтаси орқали юборилади.