ИЛМИЙ МАҚОЛА ЧОП ЭТИШ ТАРТИБИ
1. Илмий электрон журналнинг “Мақолаларни тақдим этиш тартиби” рукнида келтирилган талаблар асосида расмийлаштирилган ҳолда келиб тушган илмий мақолалар келиб тушган сана бўйича антиплагиатдан ўтказилади ва рўйхатга олинади.
2. Рўйхатдан ўтказилган илмий мақолалар антиплагиатдан ўтказилади
Рўйхатга олинган илмий мақолалар журнал таҳририяти томонидан йўналишлар кесимида соҳа мутахассисларига экспертизага юборилади.
3. Илмий мақолага эксперт хулосаси 10 кун давомида берилиши лозим.
4. Экспертиза хулосаси ижобий бўлган ҳолатда таҳририят томонидан илмий мақола бўйича тўловни амалга ошириш лозимлиги тўғрисидаги хабар муаллиф(лар)га юборилади.
5. Экспертиза хулосаси ижобий ва тўлов амалга оширилган мақолалар таҳририятга келиб тушиш тартиби кетма-кетлигида эълон қилинади.
6. Эксперт хулосасида камчиликлар қайд этилганда мақола камчиликларни бартараф этиш ёки қайта ишлаш учун муаллифга қайтарилади.
7. Журнал рукнларига мос келмайдиган мақолалар чоп этилмайди.
8. Илмий мақолалар муаллифларининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлдаги “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги ЎРҚ-42 сонлиҚонун асосида ҳимояланади.
9. Қўшимча савол, талаб ва таклифлар бўйича таҳририятнинг электрон манзили This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. ёки +99897 445-15-45, +99871 235-37-48 телефон рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин.